EXCEL ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ТРАНСПОРТ  МАСАЛАСИНИ ЕЧИШ

 

Ҳозирги вақтда транспорт масаласи чизиқли дастурлашда турли иқтисодий жараёнларни режалаштиришда ҳам назарий, ҳам амалий кенг қўлланилмоқда. Транспорт масаласи кўп ҳолларда маълум юкларни ташиш режасини шундай тузиш керак бўладики, бунда юкларни кўрсатилган жойга етказиш учун транспорт ҳаражатларини кам сарф қилган ҳолда инстеъмолчилар талабини қондириш мумкин бўлсин.

Агар юк ташиш нархи масофага нисбатан чизиқли ўзгарса, у ҳолда бу масалани (агар мақсад функцияси ҳам чизиқли бўлса) чизиқли дастурлаш усуллардан фойдаланиб ечиш мумкин.

Масала: Қурилиш компаниясининг буюртмасига кўра қум учта каръердан бешта қурилиш майдончасига олиб борилади. Қумни ташиб келтириш нархи қурилиш объектининг таннархи таркибига киритилганлиги муносабати билан қурилиш компанияси қумни энг яқин каръердан олиб келиш орқали минимал харажат қилишга эришиши керак.

 

 

Транспорт масаласи (минимум)

 

 

1-қур.май.

2-қур.май.

3-қур.май.

4-қур.май.

5-қур.май.

Захира ҳажми

Каръер 1

3

4

8

5

2

496

Каръер 2

4

1

5

6

4

100

Каръер 3

8

8

9

4

5

52

Талаб

42

20

100

75

60

 

 

Ечиш: Қуйидагилар берилган: каръердаги қум заҳираси (таклиф); қурилиш майдонидаги истеъмолчиларнинг қумга бўлган талаби (талаб);

Демак каръерлардан зарурий миқдордаги қумни ташиб келтиришни шундай ташкил қилиш керакки, натижада транспорт харажатлари энг кам яъни минимал миқдорни ташкил қилсин.

 Масаланинг-математик модели.

1.     Ташишни шундай режалантириш керакки, яъни;

2.     Умумий харажат = Режа * ташиш нархи  - min. бўлсин.

3.     Бунда чегара шартлари: ташиб келинди = талаб;

4.     Ташиб келинди <= захира ва режа >= 0 

Масалани  Excel да бажариш тартиби.

Мақсад функциясидаги чекловларга асосан режага кўра умумий харажатни топиш жадвалини  яратамиз:

*       Ташилади -устунига қуйидаги формулани критамиз: =СУММ(режа_каръерлар);

*       ташилган устунига қуйидаги формулани киритамиз: =СУММ(режа_қурилиш_режа);

*       қолдиқ устинига қуйидаги формулани киритамиз: Заҳира-ташилади;

*       мақсад ячейкасига (умумий харажат) формуласини критамиз: =СУММПРОИЗВ (Нарх; Режа).

Поиск решений дастурини қуйидаги тартибда  ишга туширамиз;

1. Данные/Анализ/Поиск решенияExcel 2007)

2. Сервис/Поиск решения Excel 2003).

Зарурий қурилиш майдонига мақсад катакчасини ўрнатамиз, катакчани ўзгартириш билан, чекловларни керакли катакчаларга адреслари билан киритамиз. Ушбу масала чизиқли модель бўлганлиги сабабли Поиска решений ойнасида Параметры бўлимига кириб Линейная модель ва Неотрицательные значения га белги қўйилади. Шундан сўнг Выполнить тугмасини босамиз ва ҳосил бўлган натижалар ойнасидаги кўрсаткичларнинг ишончлилик тахлилини ўтказамиз.

 

 

 

 

 Кўрсаткичларнинг ишончлилик тахлили.

Олинган натижаларнинг умумий тахлили.

Транспортда ташишнинг минималь харажати 1149 пул бирлигини ташкил қилади. Нархни нормаллаштириш натижасида, фойдасиз маршурутлар фойдали бўлиши учун ташиш харажатларни камайтириш нормаси топилди. Захирани етказувчиларнинг нарх кўрсаткичларида манфий рақамлар мавжудлиги шуни кўрсатадики, харажатлар ҳажми камайиши билан дефицит заҳиранинг ортиши кузатилади.

 

 

 

 

IV. Мустақил иш учун топшириқ вариантлари:

1.

 

 

Транспорт масаласи (минимум)

 

 

1-қур.май.

2-қур.май.

3-қур.май.

4-қур.май.

5-қур.май.

Захира хажми

Каръер 1

3

4

8

5

2

506

Каръер 2

4

1

5

6

4

110

Каръер 3

8

8

9

4

5

62

Талаб

52

30

110

85

70

 

2.

 

 

Транспорт масаласи (минимум)

 

 

1-қур.май.

2-қур.май.

3-қур.май.

4-қур.май.

5-қур.май.

Захира хажми

Каръер 1

3

4

8

5

2

396

Каръер 2

4

1

5

6

4

105

Каръер 3

8

8

9

4

5

55

Талаб

47

25

105

80

65

 

 

 

Фойдаланадиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

1.     А.А.Абдуқодиров ва бошқалар. Ҳисоблаш математикаси ва дастурлаш.-Т.:Ўқитувчи, 1996.

2.     Ф.Б.Бадалов. Оптималлаш назарияси ва математик программалаштириш.-Т.:Ўқитувчи, 1989.  

3.     К.Сафоева, Н.Бекназарова. Операцияларни текширишнинг математик усуллари. 2-қисм.-Т.:Ўқитувчи, 1990.

4.     Трегубов В., Б.Копцев, Е.Сарафанов. Решение транспортных задач с помощью Excel и программирования на VBA. М.: 2006 г. -186с.

5.     Трусов А. Excel 2007 для менеджеров и экономистов: логистические, производственные и оптимизационные расчеты. Питр.: 2009 г. -166с.

6.     Шеферд Р. Как облегчить себе жизнь и увеличить производительность в Microsoft Excel с помощью VBA. НТ. Пресс.: 2007 г. - 204 с.