“Информатика ва ахборот технологиялари”  кафедраси  катта ўқитувчиси, Сарвар Мусурмонович Жумабоев 1976 йилда  Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида туғилган 

 

А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедрасининг катта ўқитувчиси Сарвар Мусурмонович Жумабоев, 1976 йилда Ғаллаорол тумани “Чувуллоқ” қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ЎзЛиДеП аъзоси.

         С.М.Жумабоев 1993 йилда ўрта мактабни аъло бахоларга тамомлади. 1993 йили А.Қодирий номли ЖДПИ “Физика-математика” факультетига ҳужжат топшириб, тест синовлари асосида юқори балл тўплаб ўқишга қабул қилинди. Институтни 1998 йилда аъло баҳоларга тамомлаб, шу йилдан буён институт А.Қодирий номли ЖДПИ “Физика-математика” факультети “Таълимда ахборот технологиялари” кафедрасида ишлаб келмоқда.

         С.М.Жумабоев институтда талабаларга “Таълимда ахборот технологиялари” фанидан таълим ва тарбия бериш билан биргаликда педагогика йўналиши бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда. Айни пайтда йигирмадан ортиқ илмий мақолалар ва иккта услубий қўлланма муаллифи.